Кегейли тумани «Гүжим терек» маҳалласида янги мактаб қуриб битказилди
90
Юртимизда барча соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, болаларнинг сифатли таълим олиши учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 404-сонли қарори билан «Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш» дастурига асосан республикамизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Хусусан, Кегейли тумани «Гүжим терек» МФЙ ҳудудида 13,5 млрд. сўм маблағ асосида янгидан 330 ўринли мактаб биноси қурилди ва фойдаланишга топширилди.