Жўқорғи Кенгес Раиси Тўрткўл, Беруний, Тахтакўпир, Қораўзак, Бўзатов ва Қонликўл туманларидаги тадбиркорлар билан учрашди
Тадбиркорлар бугунги кунда иқтисодиётимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратишда ҳам муҳим ҳисобланади. Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда эса, бевосита яқин мулоқот орқали муаммоларига ечим топиш бугунги кун талаби эканини алоҳида таъкидлашимиз керак.
Ушбу йўналишдаги амалий ишларнинг давоми сифатида Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги Нукус шаҳрида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Унда Тўрткўл, Беруний, Тахтакўпир, Қораўзак, Бўзатов ва Қонликўл туманларидаги тадбиркорлар, мазкур туман ҳокимлари ҳамда мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз ишига лоқайдлик билан қараши ва бошқа сабабларга кўра учраётган муаммолар юзасидан яқиндан фикр алмашилди, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий эчим топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.





