Нукус - Чимбой автомобиль йўлида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда
90
Ҳурматли Президентимизнинг "Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида"ги 248-сонли қарорига мувофиқ, Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига олиб борувчи Д234 "Нукус-Чимбой-Тахтакўпир" автомобиль йўлининг 59 километрлик қисмини таъмирлаш учун 15 миллиард сўм маблағ ажратилган эди.
Мазкур қарор ижроси доирасида бугунги кунда босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.