Қорақалпоғистонда Нукус-2 лойиҳаси доирасида 200 МВт қувватга эга шамол станцияси қурилади
Осиё Тараққиёт банки ва ACWA Power ўртасида Қорақалпоғистонда 200 МВт қувватга эга шамол станцияси ва Марказий Осиёдаги биринчи аккумулятор энергиясини сақлаш тизимини ўз ичига олувчи Нукус-2 лойиҳаси бўйича 51 млн долларлик шартнома имзоланди.
Марказий Осиёдаги биринчи аккумулятор энергиясини сақлаш тизимини ўз ичига олувчи Нукус-2 лойиҳаси мамлакатни йилига 727 000 МВт/с ортиқ тоза энергия билан таъминлайди.
Лойиҳа мамлакатни йилига 727 000 МВт/с ортиқ тоза энергия билан таъминлаб, CО₂ чиқиндиларини камайтиради ва 200 дан ортиқ иш ўрнини яратади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг кам углеродли энергия келажагига ўтиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб ҳисобланади. Лойиҳа шамол энергиясини аккумулятор асосида энергияни сақлаш тизими билан бирлаштирар экан, электр тармоғининг барқарорлиги ва энергия таъминотининг ишончлилигини оширади ва мамлакатнинг 2030 йилгача электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимида қайта тикланадиган энергия улушининг 54% этказиш мақсадини қўллаб-қувватлайди.