Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ушбу йўналишда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчи ёшларга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, юртимизда таълимга оид инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Оразымбетова Гулдариха Кдирбаевна – Қораўзак туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси;
«Дўстлик» ордени билан:
Қалбаева Наубаҳар Пердебаевна - Нукус туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси;
«Шуҳрат» медали билан:
Жалелов Илхам Клишбаевич - Қонликўл туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси;
Оразбаев Журабек Ибадуллаевич - Элликқалъа туманидаги «Сарабий» ўқув маркази раҳбари;
Сарсенбаева Улдаулет Ансатбай қизи - Бўзатов туманидаги 20-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси;
Явидов Баҳрам Янгибаевич - Нукус давлат педагогика институтининг физика ўқитиш методикаси кафедраси профессори.