Қиличбозларимиз Осиё кубогида терма жамоамиз ҳисобига 5 олтин медални ёзиб қўйди
74
Тошкент шаҳрида қиличбозликнинг сабля, шпага ва рапира турларидан U-17 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида Осиё кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир қатор спортчиларимиз ҳам иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритди.
Хусусан, қизлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Наргиза Утебаева ва Нурхаят Қалниязовалар барча рақибларидан устун келиб, тўлиқ ғалабани қўлга киритди. Ўғил болалар орасида Артур Бегжанов, Алишер Кабулов ва Қоблан Камаловлар ҳам 1-ўринни эгаллаб, олтин медалларни жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйди.