Тўрткўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тўрткўл туманида республика идора-ташкилотлари, туман фаоллари иштирокида мажлис ўтказди.
Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги берилган топшириқлар бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси, шунингдек, аввалги мажлис даврида берилган топшириқларнинг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, туманни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича махсус дастур асосида бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Лекин, айрим жойларда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти.
Хусусан, маҳаллалардаги ишларнинг амалда бажарилиши, ободонлаштириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди. Масъуллар огоҳлантирилиб, айримларига интизомий жазо чораси қўллаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўтказилган мажлис давомида тез фурсатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ вазифалар таъкидланди ва ўз ишини бажаришга совуққонлик билан қараётган масъулларга интизомий жазо чорасини қўллаш, зарур бўлса лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.