Ўтган йили биргина хорижий тилларнинг ўзидан 150 минг ёшларимиз халқаро сертификатга эга бўлди 15 сентябрь 2025, 16:42 3 Сиёсат
Ҳар йили ўн минглаб мактаб ўқувчилари хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар оляпти.
Масалан, 2016 йилгача жами 2 минг нафар мактаб ўқувчиси сертификат олган эди. Ўтган йили биргина хорижий тилларнинг ўзидан 150 минг ёшларимиз халқаро сертификатга эга бўлди.
Энди бундай сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олиниши айтилди.
–Бугунги тадбиримизда ўзи ёш бўлишига қарамасдан, юзлаб ўғил-қизларимизни юқори марраларга етаклаётган когонлик қизимиз Биллура Икрамова ҳам қатнашяпти.
Биллура қизимиз топ-200 таликка кирадиган Буюк Британиянинг Рединг олийгоҳини битириб, катта-катта идоралардан бўлган таклифларни рад этиб, Ромитаннинг энг чекка қишлоғидаги мактабда инглиз тилидан дарс бермоқда.
Ёки Оксфорд университети докторанти Нодира Набиева эшитиш қобилиятини йўқотган ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш бўйича инновацион методика яратди. Германия ва АҚШдаги олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари бу методикадан фойдаланаётгани бизни қувонтиради.
Энг катта ниятим, мақсадим – таълим ва яна бир бор таълимга эътибор бериб, бундай истеъдодли ва фидойи ёш ўқитувчиларимиз сафини кенгайтириш. Бунинг учун ҳар қандай шароитларни яратиб беришга тайёрман, – деди Президент.