Жўқорғи Кенгес Раиси Кегейли, Чимбой, Амударё, Элликқалъа, Шуманай, Мўйноқ ва Нукус туманларидаги тадбиркорлар билан учрашди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.
Унда дастлаб, ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида берилган имтиёзлар, яратилган имкониятлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтилди.
Бундан сўнг янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди.
Унда Кегейли, Чимбой, Амударё, Элликқалъа, Шуманай, Мўйноқ ва Нукус туманларидан тадбиркорлар, мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.