Қорақалпоғистонлик ёшлар учун янгилик: бу йил ҳам қўшимча 10 минг квота ажратилди
Ҳурматли Президентимизнинг ғамхўрлиги ва эътибори натижасида қорақалпоғистонлик ёшларга қатор имкониятлар яратиб берилмоқда. Шулар қаторида 2022 йил 31-августдаги 213-сонли Президент фармони билан ҳар йили Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшовчи ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун тўлов-контракт асосида қўшимча квоталар ажратилиб келинмоқда.
Жорий йилда ҳам республикамизнинг шаҳар ва туманлари учун зарур бўлган мутахассисликлар сонидан ва кадрларнинг ички заруриятидан келиб чиқиб, 10 минг қўшимча квота ажратилди. Бунда вилоятлардаги олий таълим муассасаларини танлаган абитуриентлар учун қўшимча тўлов-контракт асосида 7 минг квота берилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасалари учун 2 минг квота, Тошкент шаҳридаги олийгоҳлар учун 1000 квота тўлов-контракт асосида ажратилди.
Албатта, қўшимча квоталарнинг ажратилиши бу республикамиз учун зарур бўлган юқори билимга эга мутахассис кадрларни тайёрлашда аҳамиятли бўлиб, бу ўз навбатида ҳурматли Президентимизнинг қорақалпоғистонлик ёшлар учун алоҳида яратиб берган имкониятларининг яна бир кўриниши бўлди десак адашмаган бўламиз.