Амударёда “Уч авлод учрашуви” ўтказилди
Бугун Амударё туманида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда республика ва туман миқёсидаги раҳбарлар, фидойи меҳнат фахрийлари, туманнинг ривожига улкан ҳисса қўшган тажрибали инсонлар, шунингдек, янги авлод вакиллари бўлган ёшлар иштирок этди.
Меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди. Тадбир доирасида ҳунармандларимизнинг бетакрор қўл меҳнати маҳсулотлари, тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган турфа хил маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирни очиб берган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов ўз нутқида уч авлод учрашувининг ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни, ёшларни тарбиялашдаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.
Тадбир республика ва туман миқёсидаги маданият ва санъат вакилларининг бир-биридан ажойиб куй-қўшиқлари ҳамда ранг-баранг рақслари билан давом этди.








