Ўқитувчи ва устозларга табрик
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Аввало, сиз азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.
Улуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга қалбимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни тилаб қоламиз.
Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.
Азиз юртдошлар!
Сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб вояга етгунига қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилмоқда.
Мамлакатимизда янги турдаги ва янги сифат босқичидаги таълим масканлари, хусусан, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолият кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, олий таълим соҳасида ҳам дадил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Юртимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг қадр-қиммати, обрў-эътибори ва шаънини юксалтириш, машаққатли ва шарафли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Сиз, азизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, эзгу ишларингизда улкан ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз.
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси