"Марказий Осиё педагоглари - бир минтақа, бир овоз, бир куч!" доирасидаги тадбирлар Қаратерең бўйида давом этди
Тахтакўпир туманида бўлиб ўтаётган "Марказий Осиё педагоглари - бир минтақа, бир овоз, бир куч!" халқаро форуми иштирокчилари Тахтакўпир туманида бўлди.
Дастлаб, форум иштирокчилари "Бөршитаў" тоғи чўққисида ташкил этилган "Этно қишлоғи"га ташриф буюриб, бу ерда халқимизнинг бой маданий турмуш тарзи ва миллий меъморчилик услубида яратилган ўтов чамбараги, миллий кийимлар ва улар фойдаланган уй жиҳозлари билан яқиндан танишди.
Бундан сўнг, форум иштирокчилари "Қаратерең" экотуризм марказида яратилган шароитлар - миллий анъаналар асосида қурилган ўтовлар, ҳақиқий чўл муҳити ва табиат манзаралари билан танишди.
Шунингдек, қорақалпоқ халқининг бой маданияти ва анъанавий санъати акс этган кўргазмалар, этнографик бадий чиқишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ташкил этилган саҳна кўринишлари орқали меҳмонлар кўп миллатли халқимизнинг маданияти ва қадриятларини яқиндан ҳис қилиш имконига эга бўлди.
Форумнинг иккинчи қисмида педагоглар учун амалий ўқув-семинар тадбирлари ташкил этилиб, унда таълимда инновацион ёндашувлар, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинади.