Қорақалпоғистонда Пара спорти тарихида янги саҳифа очилди
370
Мисрнинг Қоҳира шаҳрида спортнинг парапауэрлифтинг тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
27 давлатдан келган пара спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 88 кг вазн тоифасида қатнашган спортчимиз Ҳусниддин Усмонжанов 155, 160 ва 165 кг вазндаги тошларни кўтариб, умумий ҳисобда 2-ўринни, энг оғир тошни кўтариш бўйича эса фахрли 3-ўринни эгаллади.
Мураббий Исламбек Рузибаев бошчилигида парапауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган кумуш ва бронза медаллари параспортчиларимиз учун тарихий натижалардан бири бўлди.