Бир гуруҳ нуронийлар тақдирланди
Нукус шаҳридаги сўлим масканлардан бирида халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган нуронийлар билан учрашув ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Ўзбекистон Нуронийлар жамғармаси бошқарма бошлиғи Содиқжон Турдиев иштирок этди.
Таъкидланганидек, юртимизни янада ривожлантириш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, кўп миллатли халқимизнинг оғизбирчилигини сақлаш, ёшларимизни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда фидокорона хизмат қилаётган нуронийларнинг меҳнатлари салмоқли ҳисобланади.
Ўтказилган тадбирда соҳа фахрийлари, нуронийларнинг шундай эзгу хизматлари алоҳида тилга олинди.
Шунингдек, халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган бир гуруҳ нуронийларга ҳурматли Президентимизнинг махсус қарори билан ташкил этилган "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони, Жўқорғи Кенгеснинг Президиум қарори билан «Ардақлы нураный», «Ибратлы ҳаял» ва «Ўатан пидайысы» кўкрак нишонлари топширилди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.