21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун
Қадрли дўстлар!
Аввало барчангизни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан бугунги 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан самимий табриклаймиз.
Барчангизга маълумки, инсон учун киндик қони томган Ватани, дунёга келтириб, вояга етказган ота-онаси қанчалик азиз ва мўътабар бўлса, унинг ўзлигини ва маънавий оламини белгилайдиган она тили ҳам шунчалик қадрли ҳисобланади.
21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланиши унутилмас, тарихий воқеага айланди. Давлат тилининг нуфузи ва мавқеини оширишга қаратилган фармон, қарорлар ва қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Кўп миллатли халқимизни юртимиз келажаги ва гуллаб-яшнаши учун деган эзгу мақсад йўлида бирлаштириш, ватандошларимиз қалбига ягона Ватан, умумий фаровон келажак туйғусини сингдиришда тил бирлаштирувчи аҳамиятга эга.
Қадрли ватандошлар!
Сизларни яна бир бор 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга омонлик, юртимизнинг янада равнақ топиши йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Аманбай Орынбаев 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси
