Ўзбек тили байрамининг 36 йиллиги кенг нишонланди
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, тилимизга бўлган ҳурмат - бу кўп миллатли халқимизнинг маънавий дунёсини янада бойитишга, миллий асраб-авайлаш ва уларни улуғлашга қаратилган ғамхўрликнинг ифодасидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, бу борада ўзбек тилини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаш доирасини кенгайтириш, филолог кадрларни тайёрлаш чораларининг янги босқичларга кўтарилгани - бу мамлакатимизда давлат тилига бўлган алоҳида эътибор ифодасидир.
Шуни унутмаслигимиз керакки, давлат тилининг софлиги - бу юртимиз тараққиёти ҳамда халқимиз келажагини белгилайди. У ўсиб келаётган ёшларни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ва миллий урф-одат, асраб-авайлашда муҳим ўрин тутади.
Байрам тадбирида давлат тилининг ҳаётимиздаги аҳамияти кенг таъкидланди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.







