Германия давлатидан келган делегация билан учрашув ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Германия Федератив Республикаси Бундестагининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари бўйича қўмитаси раиси Ҳерманн Фербер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашувда дастлаб Вазирлар Кенгашининг Раиси бугунги кунда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўборасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Унда, шунингдек, икки мамлакат етакчилари қўллаб-қувватлашидаги Ўзбекистон-Германия ўртасида йўлга қўйилган муносабатлар, бу борада минтақамизда ҳам амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда аграр соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жумладан, фермер хўжаликлари ва чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларни, органик маҳсулотлар етиштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳалар устида ҳамкорлик қилиш, Германиянинг илғор тажрибаларини кенг оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ва ҳамкорликни янада кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида фикрларини билдирди.
Учрашув якунида ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида республика раҳбарлари доимо тайёрлиги ва ҳар қандай таклиф қўллаб-қувватланиши таъкидланди.



