25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни
Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари!
Тинчлик посбонлари бўлган Ички ишлар органлари ходимларини бугунги касб байрами, "25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни" билан самимий табриклаймиз.
Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ўз тинчлигидан, керак бўлса жонидан кечиб амалга ошираётган фидокорона хизматларини халқимиз яхши англайди ва қадрлайди.
Сизларга, Ватанимиз ва халқимизга бўлган садоқатингиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Яна бир бор барчангизни бугунги байрам билан табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, шарафли касбингизда доимо муваффақиятлар тилаймиз.
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси
