Янги савдо ўрни иш бошлади
299
Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қулай шароитлар яратилиб, бир қатор имтиёзлар берилган. Шу асосда бугунги кунда тадбиркорлар сони ортиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.
"GAWXAR STROY MARKET NUKUS" МЧЖ томонидан ташкил этилган "BEREKET STROY" савдо ўрни бугунги кунда халқимизга кўп тармоқли, кенг ассортиментда хизмат кўрсатиб келмоқда.
Умумий 5 та филиалга эга савдо тармоғида 100 га яқин ёшлар иш билан таъминланган бўлиб, бугунги кунда биргина "BEREKET SAWDA ORAYI" савдо мажмуасининг ўзида 20 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган. Шунингдек, савдо мажмуаси тўлиқ қувватда ишга тушгач, иш ўринлари сони 100 тага етказилиши кутилмоқда.



