Тиббиёт ходимлари куни байрами кенг турда нишонланди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини бугунги байрам муносабати билан самимий табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан соҳага оид қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилди, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, энг чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, бу борада соҳа ходимлари учун Қорақалпоғистонда кўплаб имкониятлар яратилиб, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилмоқда.
Ўтказилган байрам тантанасида соҳада фидойилик билан самарали меҳнат қилаётган тиббиёт соҳаси ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан тақдирланди.
Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.









