Давлат мукофотлари топширилди
Бугун ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюриб, мамлакатимиз тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказди.
Ўтказилган учрашувда Нукус шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, бир гуруҳ соҳа вакиллари видеоалоқа орқали иштирок этди.
Учрашув аввалида, ҳурматли Президентимизнинг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан тақдирланган ва учрашувга Қорақалпоғистондан иштирок этаётган бир қатор соҳа вакилларига Жўқорғи Кенгес Раиси давлат мукофотларини топширди.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари билан учрашув ўтказилиб, унда тизимдаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.




