Нукус туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус туманига ташриф буюрди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси туман марказидаги «Ақманғыт» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи «Ақманғыт» канали атрофида аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида 6,6 миллиард сўм маблағ асосида 24 соатлик (24/7) режимда иш олиб борадиган махсус хизмат кўрсатиш жойи ва «Халқ саили» савдо-кўнгилочар маркази қурилиши билан яқиндан танишди.
«Саманбай» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида янгидан ташкил этилаётган ўрдак боқиш жойлари кўздан кечирилди. Бу ерда жами 40 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, ўрдакларни кўпайтириш, тухум ва гўшт маҳсулотлари етиштириш белгиланган.
Бундан сўнг фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида ҳали ҳам ечимини кутаётган масалаларни аниқлаш ва муаммоларга ечим топиш бўйича тумандаги кўча бошилари, нуроний-оқсоқоллар билан учрашув ўтказилиб, олдиндаги вазифалар белгилаб олинди.
Ўрганишлар давомида Нукус туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат дастурлари, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар доирасида белгиланган вазифалар ижроси бўйича мажлис ўтказилиб, кун тартибидаги масалалар танқидий муҳокама қилинди.




