Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 1 декабрь - Қорақалпоғистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг 36 йиллиги муносабати билан байрам тантанаси ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.
Таъкидланганидек, она тили - бу мулоқот воситаси бўлиши билан бирга, бир асрлар давомида ўз қадр-қимматини йўқотмасдан, биз авлодларга етиб келган бебаҳо хазинадир. Ҳар бир халқнинг ўзига хос хусусиятини, ҳар бир юртнинг тараққиёт босқичлари ва истиқболини белгилашда она тилининг тутган ўрни алоҳида саналади. Шу боис, ҳар бир ўсиб келаётган авлод она асраб-авайлаши, унинг келгуси авлодга безавол етиб боришини таъминлаши керак.
Сўнгги йилларда юртимизда она асраб-авайлашга, уни янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта, буларнинг барчаси она тилимизга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодасидир.
Ўтказилган байрам тантанасида она тилимизга ҳурмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар кенг турда сўз этилди.
Байрам тадбири санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.








