Нукус шаҳрининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Бестўбе маҳалласи фуқаролари билан учрашув ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидан бири бўлган Бестўбе маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, уларнинг турмушида дуч келаётган муаммоларини тинглади.
Ўтказилган учрашувда фуқаролар томонидан ҳудудда тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, йўл инфратузилмасини таъмирлаш, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш каби муҳим масалалар кўтарилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилиб, масалаларни тез фурсатда бажариш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Вақт талаб этиладиганлари Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олинди ва тез орада ижобий томонга ҳал қилиниши таъкидланди.
Инсон қадри улуғ бўлган юртимизда ҳар бир муаммо бартараф этилиши ва фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ўз ечимини топиши керак. Шу мақсадда амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.






