Жўқорғи Кенгес Раиси энг чекка ҳудудлардан бири бўлган Чуқурқоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашди
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус шаҳридан қарийб 230 км узоқликда жойлашган Элликқалъа туманининг Чуқурқоқ қишлоғига борди ва аҳоли билан учрашиб, яқиндан суҳбатлашди.
Унда дастлаб, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан сўнг, ҳудуд аҳолисининг муаммолари тингланди. Асосан, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, кам таъминланган оилалар уйларини шиферлаб бериш, туман марказига борувчи транспорт қатновини тиклаш, Сувни фильтрдан ўтказувчи ЭКОС фаолиятини яхшилаш каби масалалар кўтарилди.
Барча билдирилган мурожаатларга ижобий ечим топиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Бундан сўнг, "Яшил макон" акцияси билан давом этаётган кузги дарахт экиш ишлари доирасида яхши ниятлар билан мактаб олдига дарахт кўчатлари экилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси қишлоқ врачлик пункти, шунингдек, болалар боғчаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи сувни фильтрдан ўтказувчи ЭКОС ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, юзага келган муаммони ҳал қилиб бериш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.











