Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги кенг нишонланди
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган санага бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан самимий табриклади.
Таъкидланганидек, бу йилги байрам коътаринки руҳда барча жойларда кенг нишонланмоқда.
Бош Қомусимиз асосида халқимиз юртимиз равнақи йўлида хизмат қилиш билан бирга, бахтли ва фаровон келажак сари мустаҳкам ишонч билан қадам қўймоқда. Конституциямиз яратиб берган имкониятлар асосида халқимиз эртанги фаровон ҳаёт йўлида қатор ютуқларга, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида ижобий натижаларга эришмоқда.
Бугунги ўтказилган байрам тантанасида ана шундай амалга оширилаётган эзгу ишлар кенг эътироф этилди.
Бундан сўнг байрам тантанаси қаторида халқимизга ўрнак бўлаётган "Энг намунали кўча бошилари" танлови ғолиблари муносиб рағбатлантирилиб, ҳар бири 20 миллион сўмлик ваучер билан тақдирланди.
Байрам тадбири санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.













