50 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан ўсимликларни мослаштириш мақсадида иссиқхона ташкил этилди
37
Бирлашган Араб Амирликларининг шўрланган ерларда биодеҳқончиликни ривожлантириш маркази (ICBA) томонидан Оролбўйи халқаро инновация марказига in vitro усулида етиштириладиган ўсимликларни иқлимлаштиришни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган махсус лаборатория ускуналари олиб келинди.
Нукус туманида 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан ин vitro шароитидаги кўпайтирилган ўсимликларни мослаштириш мақсадида иссиқхона ташкил этилди.
Лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий қишлоқ хўжалиги имкониятларини мустаҳкамлайди, хусусан, экинларни кўпайтириш самарадорлиги ошади, экиш материалини мослаштириш жараёнлари тезлашади ва аграр соҳага замонавий биотехнологик усулларни жорий этиш учун шароитлар кенгайтирилади.


