“Қўбиз ясаш ва ижрочилик санъати” ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини зудлик билан муҳофаза қилиш рўйхатига киритилди
Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифида берилган топшириқлари доирасида қорақалпоқ асрлар оша етиб келган ноёб маданий асраш, уни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, миллий мусиқа маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланган қўбиз ясаш анъаналари ва жировчилик санъатини замонавий ва илмий-амалий асосларда ривожлантириш, ёш авлод онгига чуқур сингдириш, халқаро миқёсда оммалаштириш масалалари устувор вазифа сифатида белгилаб берилганди.
Мазкур вазифаларни кенг татбиқ этиш мақсадида Президент Администрацияси Раҳбари Саида Мирзиёева раҳбарлигида тизимли ва амалий ишлар йўлга қўйилди. Хусусан, соҳани ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиб, миллий-маданий асраб-авайлаш, уни илмий ўрганиш ва халқаро майдонларда муносиб тақдим этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Жорий йилнинг 8-13 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш Ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги ХХ сессияси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикасидан тақдим қилинган “Қўбиз ясаш ва ижрочилик санъати” (миллий) номзодномасини ЮНЕСКОнинг Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мероси элементлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори бир овоздан қабул қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори халқимизнинг бой маданиятидан бири бўлган бахшичилик ва жировчилик санъатини янада ривожлантириш, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиздаги ўрни ҳамда аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Қўбиз ясаш ва ижрочилик санъати”нинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши унинг тарихий, маънавий ва маданий қадрият сифатидаги ўрнининг халқаро даражада эътирофи ҳисобланади.
Қўмитанинг қарорида қайд этилганидек, анъанавий эпик достонларни ижро этишда кенг қўлланиладиган қўбиз асбоби муҳим ижтимоий вазифаларни бажаради. Хусусан, у жамиятда бирдамликни мустаҳкамлаш, маданий асраб-авайлашга хизмат қилиши таъкидланган.
Шунингдек, ушбу қарор жировчилик санъатини илмий тадқиқ этиш, устоз-шогирд асраб-авайлаш, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради.
Ушбу қувончли воқеа билан бутун халқимиз, санъат ихлосмандлари, устоз санъаткорлар ва ушбу бебаҳо меросни кўз асраб-авайлаб келаётган фидойи инсонларни чин юракдан қутлаймиз.





