"Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

1992-йил 14-декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХИ сессиясида "Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.
Бугун Нукус шаҳри марказида ўрнатилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ёнида "Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганининг 33-йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаэв сўзга чиқиб, халқимизни байрам муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, юртимиз байроғи эзгулик, донишмандлик, поклик, садоқат, гўзаллик, тинчлик, янгиланиш каби ҳис-туйғуларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир. Шундай экан, юртимиз байроғини кўз асраб-авайлаш, уни улуғлаш ва баландларга кўтариш - ҳар биримиз учун она-Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиздир.
Сўнгги йилларда халқимиз ҳаётида, инсонларнинг маънавий оламида катта ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бунда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилишига асос бўлмоқда.
Тадбирда ана шундай юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ишлар кенг эътироф этилди.
Байрам тадбири санъат ва маданият ходимларининг консерт дастури билан давом этди.


.jpg)

