Dehlida Qoraqalpog‘istonning savdo-iqtisodiy va investitsiyaviy salohiyatiga bag‘ishlangan davra suhbati bo‘lib o‘tdi

Ҳиндистоннинг етакчи савдо-саноат палаталаридан бири – «ПҲД Чамбер оф Cоммерcе анд Индустрй» (ПҲД CCИ) майдонида Ўзбекистон элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий имкониятларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ҳиндистоннинг 20 дан ортиқ етакчи компаниялари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди ҳамда ҳинд ишбилармон доираларининг мамлакатимиз бозорига бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат берди.
Тақдимот давомида дипломатик миссия вакиллари ва Нукусдан келган экспертлар ҳиндистонлик шерикларни Ўзбекистонда хорижий инвеститсиялар учун қулай муҳит яратаётган изчил ислоҳотлар билан атрофлича таништирди.
Муҳокамаларнинг марказий мавзуси Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тақдим этилаётган ноёб имкониятлар бўлди.
Ҳиндистон бизнес ҳамжамияти вакилларига Қорақалпоғистонда хорижлик инвесторлар фойдаланиши мумкин бўлган асосий афзалликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикаси учун яратилган имкониятлар, қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини назарда тутувчи махсус ҳуқуқий режим, тайёр инфратузилмага эга махсус иқтисодий зоналар ва саноат паркларида корхоналар ташкил этиш имкониятлари, ер ижарасининг имтиёзли шартлари ҳамда лойиҳаларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, инвеститсияларни ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақида сўз юритилди.
Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли йўналишлар сифатида тўқимачилик саноати, фарматсевтика ва тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари ва аутсорсинг, кимё саноати, «яшил» энергетика ҳамда туризм соҳалари белгилаб олинди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)