"Esimózek" mahallasida 200 kv quyosh paneli o‘rnatilmoqda
222

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарорида белгиланган вазифалар, жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида, Қораўзак тумани "Эсимóзек" маҳалласида умумий қуввати 200 кв бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш натижасида, "Эсимóзек" маҳалласида кам таъминланган оилалар ва ишсиз фуқароларнинг даромад манбалари кенгайиб, уларнинг бандлиги таъминланади.