Жўқорғи Кенгес Раиси жамиятнинг бир гуруҳ фаоллари билан учрашди

Жорий йилнинг 19-декабрь куни Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаэвнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари, ёзувчи, шоир ва адабиётшунослар, ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашуви ўтказилди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор, фармонлар, ушбу ҳужжатлар орқали берилган имтиёзлар ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтди. Учрашувда шунингдек, ўтган қисқа вақт ичида Қорақалпоғистон тарихи саҳифаларида ўзига хос ўрин олган муҳим янгиликлар, бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишлар, олдиндаги вазифалар ҳақида кенг сўз юритилди.
Таъкидланганидек, ҳурматли Президентимизнинг биргина Қорақалпоғистон учун 2017-йилдан буён 78 фармон ва қарорлари қабул қилинган бўлса, ҳозирги вақтда 38 ҳужжатнинг ижроси давом этмоқда. Қабул қилинган тарихий ҳужжатлар асосида, халқимизга, шу жумладан ёшларимизга бир қатор қулай шароитлар яратилгани, тадбиркорларимизга илгари бўлмаган кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилгани, халқнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлгани, фуқароларни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим топилгани давлатимиз раҳбарининг халқимизга бўлган алоҳида эътибори ва меҳри ифодасидир.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ўтказилган учрашувда барча эзгу ишлар, ҳаётий ислоҳотлар, муҳим ташаббуслар аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)
Бундан сўнг, иштирокчиларнинг таклиф ва фикрлари тингланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Учрашув давомида бугунги кунда юртимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ жамоат фаоллари муносиб рағбатлантирилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)