Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам томошалари ўтказилди
Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили декабрь ойида юртимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Бугун Нукус шаҳрининг шимолий томонидаги Отчопар майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланиб тантанали байрам томошалари бўлиб ўтди.
.jpg)
Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами билан табриклади.

.jpg)
Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида бугунги кунда юртимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳага янги техника ва инновацион технологияларни жорий этиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишни оммалаштириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, фермер ва кластерларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳурматли Президентимиз томонидан фақатгина Қорақалпоғистон учун қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида тўхталди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Бугунги байрам тантанасида юртимизда аграр соҳада самарали фаолият олиб бораётган бир қатор меҳнат илғорлари рағбатлантирилди.



Энг илғор фермер хўжалиги номинациясига "Уркинбай" ф/х бошлиғи Нугманов Айтбай лойиқ деб топилди ва Президентимиз совғаси Трактор топширилди.
Шунингдек, энг яхши боғбон номинацияси бўйича "Ozod intensiv bog‘" ф/х бошлиғи Машарипов Озод Кичик трактор, Энг яхши чорвадор фермер номинацияси бўйича: "Dadabay Bayramkilich" ф/х бошлиғи Дадебаев Азамат мотороллерлар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Энг яхши паррандачи, Энг яхши балиқчи номинацияси ғолиблари гранулятор, Энг яхши асаларичи, Энг яхши пиллакор, Энг яхши механизатор, Энг яхши экспортёр, Энг яхши пахтакор, Энг яхши ғаллакор, Энг яхши комбайнчиларга совутгич,
Энг яхши қоракўлчилик хўжалиги, Энг яхши ирригатор, Энг яхши мелиоратор, Энг яхши ветеринар, Энг яхши ўсимликларни ҳимоя қилувчи лаборантлар ҳар бири скутер, Энг яхши иссиқхоначи, Энг яхши полизчи, энг яхши сабзавотчи, Энг яхши картошкачи, Энг яхши томорқа эгаларига ҳар бирига Мото культиватор, Энг яхши қишлоқ хўжалиги олимига телевизор, Энг яхши қишлоқ хўжалиги инноваторига ноутбук топширилди.
Бундан сўнг байрам томошалари халқ ўйинлари ва миллий спорт ўйинлари билан давом этди.
Дастлаб, арқон тортиш мусобақалари бошланди.

Унда Чимбой тумани биринчи, Нукус тумани иккинчи, Мўйноқ тумани жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Қўчқорлар жанги ўйинлари ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Унда ҳар бир ғолиб қўчқорларнинг эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Яъни: биринчи ўринни эгаллаган қўчқорларга гибрид мотороллер, кейинги ўринга электромотороллер, бундан бошқа қўчқор эгалари скутер ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Байрам иштирокчиларининг эътибори қурга қаратилди. Бош соврин учун Нукус туманидан Захириддийин Зайтов ва Нукус шаҳридан Бабажанов Жалолиддин беллашди. Бир-бирига муносиб полвонлар беллашувида Заҳириддин Зайтов ғалаба қозонди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев полвонга бош соврин - Президентимизнинг совғаси 40 млн. сўм мукофотни топширди.
2-ўрин соҳиби Ж. Бабажанов - 30 млн сўм, 3-ўрин эгалари С.Маткаримов 20 млн сўм ва Р.Куданов совутгич билан тақдирланди.
+83 кг вазн тоифасида Б.Оринбасаров ва Д.Тўребаэвлар совутгич билан тақдирланди. Бундан ташқари, 66, 73, 81 кг вазн тоифасидаги полвонлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Бундан сўнг бир, уч, беш, беш айлов (йўрға), етти, ўн айловга отлар юборилди. Унда республикамизнинг барча туманларидан келган моҳир чавандозлар ташкилотчилар томонидан қўйилган қимматбаҳо совғалар учун мусобақалашди.
Ўн айловга от чопиши барчанинг эътиборида бўлиб, пойгага биринчи бўлиб келган Мўйноқ туманидан Сарсен Таласовнинг оти бош совринни қўлга киритди. Унга Президентимизнинг совғаси "Оних" автомашинаси топширилди. Кейинги ўринларни эгаллаганлар: 2-ўринни олган Нукус туманининг чавандозига 50 млн. сўм, 3-ўринни олган Қонликўллик чавандозга 30 млн. сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар берилди.
7 айлов бўйича: 1-ўринга 30 млн. сўм, 2-ўринга 20 млн. сўм, 3-ўринга 15 млн. сўм,
5 айлов бўйича: 1-ўринга 20 млн. сўм, 2-ўринга 15 млн. сўм, 3-ўринга 10 млн. сўм,
5 айлов йўрға йўналиши бўйича: 1-ўринга 20 млн. сўм, 15 млн. сўм, 3-ўринга 10 млн. сўм,
3 айлов бўйича: 1-ўринга 10 млн. сўм, 2-ўринга 5 млн. сўм, 3-ўринга пилесос,
1 айлов бўйича: 1-ўринга совутгич, 2-ўринга телевизор, 3-ўринга пишириқ топширилди.
Шунингдек, "Қиз қувиш" жуфтликлари, "Танга олиш" бўйича ҳар бир ғолиб, "Кўпкари" мусобақалари ғолибларининг ҳар бири қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Байрам иштирокчиларига деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси, моҳир ошпазларимиз тайёрлаган турли таомлар тақдим этилди. Санъат усталари ижросидаги концерт дастури байрам иштирокчиларига ўзгача завқ бағишлади. Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган байрам томошалари халқ сайли билан давом этди.