Реконструкциядан чиққан Халқабад деҳқон бозори фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда юртимизда халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, ҳаётий муаммоларига ечим топиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Кегейли туманида ҳам инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор чора-тадбирлар олиб борилиб, аҳолини қийнаб келган масалаларга ечим топиш чоралари кўрилмоқда.
Кегейли тумани Халқабад шаҳарчасида " Халқабад деҳқон бозори"нинг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб қолган Янги йил байрами, шунингдек, "Халқабад деҳқон бозори"нинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, бозор ҳудудида 5,2 млрд. сўм маблағ ҳисобидан реконструкция ишлари олиб борилди. Сотувчи ва харидорлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ёпиқ савдо расталари, янги дўконлар барпо этилиб, деҳқон бозори замонавий қиёфага келтирилди. Бозор ҳудуди кенгайтирилиб, канализация тармоқлари тортилди ва атрофи ободонлаштирилди. Замонавий камералар ўрнатилиб, рақамлаштириш ишлари олиб борилди.
Албатта, бу деҳқон бозори узоқ йиллар халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилади.
Очилиш маросими давомида меҳмонлар бозор ҳудудида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
