Маҳалла ва овулдаги кайвони оналар ва фаол аёллар билан учрашув бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев маҳалла ва овуллардаги фаол аёллар билан учрашди.
Унда дастлаб, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида фақат Қорақалпоғистон учун 2017 йилдан буён 78 фармон ва қарор қабул қилиниб, ҳозирги вақтда 38 ҳужжатнинг ижроси давом этаётгани, шунингдек, ушбу ҳужжатлар орқали берилган имтиёзлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтилди. Учрашувда шунингдек, ўтган қисқа вақт ичида Қорақалпоғистон тарихи саҳифаларида ўзига хос жой олган муҳим янгиликлар, бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишлар, олдиндаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, яқин қисқа вақт ичида Қорақалпоғистонда чин маънода тарихий воқеалар юз берди. Фақат Қорақалпоғистон аҳолиси ва тадбиркорлари, жамиятнинг барча қатламлари учун илгари бўлмаган имтиёзлар ҳамда кенг имкониятлар яратилди.
Шу асосда Янги Ўзбекистон билан бирга Янги Қорақалпоғистонни барпо этиш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда.
Бугунги учрашувда ана шундай эзгу чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Учрашув давомида бир гуруҳ фаол аёллар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори асосида Жўқорғи Кенгеснинг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди.


.jpg)
.jpg)

.jpg)
