«Қорабой» кино комедиясининг премьераси ўтказилди

Бугун Қорақалпоғистон санъат саройида «Қорақалпоқфильм» давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган «Қорабой» комедия фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори, маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш, кино соҳасини ривожлантириш борасида ҳам кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиз тарихи, адабиётига оид, давр қаҳрамонларига бағишланган қатор фильмлар суратга олинмоқда.
Шунингдек, қарийб 6,5 млрд. сўм маблағ ҳисобидан «Қорақалпоқфильм» киностудияси биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур техника ва инвентарлар билан таъминланди. Бундан ташқари, ушбу санъат саройида 4 млрд. сўм маблағ ҳисобидан замонавий кинозал ташкил этилди.
Ана шундай яратилаётган имкониятлар натижасида кино соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.
Премьераси ўтказилаётган фильмнинг халқимиз назарига ҳавола этилиши ҳам кино соҳасига қаратилаётган эътиборнинг натижаси десак янглишмаган бўламиз. Албатта, киноижодкорлар томонидан халқимиз қалбидан жой оладиган яна кўплаб фильмлар яратилади.

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)