Нукус шаҳридаги «Болалар уйи» тарбияланувчиларига Президентимиз совғалари топширилди

Ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб Янги йил байрами арафасида эртанги келажагимиз эгалари бўлган болаларга байрам кайфияти ҳадя этилиб, «Президент совғалари»ни топшириш анъанага айланган.
Бугун Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳридаги «Кичик ҳажмли болалар уйи»да тарбияланаётган болаларга Президент совғаларини топшириш ва янги йил байрами билан табриклаш учун борди.
Чиройли қилиб безатилган Арча атрофида болаларга Президент совғалари топширилди. Шу билан бирга, Жўқорғи Кенгес Раиси болалар уйидаги шароитларни кўздан кечириб, унда тарбияланаётган болаларнинг бугунги аҳволи билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу «Кичик ҳажмли болалар уйи» Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила муҳитида тарбиялаш ва уларнинг бахтли ҳаётини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, болалар учун барча қулай шароитлар яратилган.

.jpg)

.jpg)
