Нукус шаҳрида 200 ўринли янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди

Ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида берилган имтиёз ва имкониятлар асосида Янги йил байрами арафасида минтақамиз учун аҳамиятли объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
Шу қаторда бугун пойтахтимизда янги қурилиб, фойдаланишга топширилаётган "Рамада" меҳмонхонасининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги туризм объекти фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.
Таъкидлаш жоизки, "Karakalpak Palace" жамияти томонидан халқаро "Ramada by Wyndham" бренди остида 10 млн. доллар маблағ ҳисобига қурилган меҳмонхона ишга тушиши билан бир вақтнинг ўзида 200 меҳмонни қабул қилиш имконияти яратилди. Ушбу янги туризм объектида халқимиз учун, шунингдек, маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун барча қулай шароитлар яратилган.
Ўтказилган очилиш маросими давомида нуроний-оқсоқоллар, фаол аёллар ва кенг жамоатчилик вакиллари меҳмонхонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

.jpg)


.jpg)