Гимнастика марказининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори спорт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар орасидан юртимиз шуҳратини дунёга танитадиган спортчиларни етиштириб чиқариш янги босқичга кўтарилмоқда.
Бу борада ҳурматли Президентимизнинг алоҳида меҳри ва эътибори билан Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишларни айтиб ўтадиган бўлсак, 14 млрд. сўм маблағ асосида Нукус Олимпия ва Паралимпия марказида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 107 млрд. сўм маблағ эвазига «Турон» футбол стадионида ҳам реконструкция ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари, бугунги куннинг ўзида Кураш маҳорати мактаби фойдаланишга топширилди.
Ана шундай эзгу ишлар қаторида бугун Гимнастика марказининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев, нуроний-оқсоқоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, қарийб 80 млрд. сўм маблағ ҳисобидан замонавий кўринишда қуриб битказилган ушбу объектда спортчи ёшлар учун барча қулай шароитлар яратилди. Объект жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.
Албатта, ушбу спорт марказида юртимизни дунёга танитадиган, жисмоний чиниққан, алоҳида иқтидори билан ажралиб турадиган чемпион ёшлар етишиб чиқади.

.jpg)




.jpg)
