Нукус шаҳрида 400 иш ўрнига эга янги корхона ишга туширилди

Қорақалпоғистон тарихида унутилмас воқеаларга бой тарзда ўтаётган жорий йилда юртимиз иқтисодиётининг барча соҳаларида улкан ўзгариш ва янгиланишлар рўй бермоқда.
Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Қорақалпоғистон учун алоҳида қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлмаган имкониятлар ва имтиёзлар берилди. Бундай чора-тадбирлар тадбиркорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга, янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шундай эзгу ишлар қаторида бугун Нукус шаҳрида халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган умумий қиймати 48,5 млн. доллар бўлган, йилига 18 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга ва 400 иш ўрни яратадиган «Nukus SSP Texnopark» корхонаси ишга туширилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги корхона иш бошлагани муносабати билан табриклади.
Албатта, бу корхона халқимиз фаровонлиги йўлида юртимиз иқтисодиёти ва саноатини ривожлантиришга узоқ йиллар давомида хизмат қилади.

.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)