Қораўзак ва Нукус туманларида тўрт ёш замонавий уй-жой билан таъминланди

Ҳурматли Президентимизнинг " Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5216-сонли Қарорининг ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор эзгу ишлар амалга оширилди.
Хусусан, якунланаётган 2025 йил давомида Қорақалпоғистон бўйича жами 86 нафар ёш замонавий, барча қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминланди. Бу эса ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг эркин ҳаётга қадам қўйиши ва келажак режаларини амалга оширишида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Қораўзак ва Нукус туманларида ҳам ушбу қарор ижроси доирасида бугун 4 нафар ёшга туман марказларида қад ростлаган уйлардан замонавий 2 хонали хонадонларнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Бундай ишлар Президентимиз томонидан ёшларга бўлган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.
Ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган бундай чора-тадбирлар янада давом эттирилади.

.jpg)
.jpg)