Янги йил байрами арафасида Мўйноқ, Бўзатов ва Кегейли туманларидаги ёшлар уй-жой билан таъминланди
88
.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги 5216-сонли қарори асосида, мамлакатимизда эҳтиёжманд болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қарор асосида Янги йил байрами арафасида Мўйноқлик Сартай Даркенов, Бўзатовлик Малика Аwезбаева ва Кегейлидан Бахтигул Матжановаларга туман марказида жойлашган кўп қаватли уйлардан барча қулайликларга эга 2 хонали уйнинг калитлари топширилди.
Тадбирда иштирокчилар, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар доимо Президентимизнинг эътиборида эканлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эркин ҳаёт учун зарур шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
.jpg)
