Жўқорғи Кенгес Раиси маданият ходимлари ва дин вакиллари билан учрашди
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаeвнинг маданият ходимлари ва дин вакиллари билан учрашуви ўтказилди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор, фармонлар, ушбу ҳужжатлар орқали берилган имтиёзлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтди. Учрашувда шунингдек, ўтган қисқа вақт ичида Қорақалпоғистон тарихи саҳифаларида ўзига хос ўрин олган муҳим янгиликлар, бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишлар, олдиндаги вазифалар ҳақида кенг сўз юритилди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, яқин қисқа вақт ичида Қорақалпоғистонда чин маънода тарихий воқеалар юз берди. Фақат Қорақалпоғистон аҳолиси ва тадбиркорлари, жамиятнинг барча қатламлари учун илгари бўлмаган имтиёзлар ҳамда кенг имкониятлар яратилди.
Ўтказилган учрашувда барча эзгу ишлар, ҳаётий ислоҳотлар, муҳим ташаббуслар аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилди.
Бундан сўнг, иштирокчиларнинг таклиф ва фикрлари тингланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув давомида бугунги кунда юртимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ жамоат фаоллари муносиб рағбатлантирилди.


.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)

.jpg)