Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларни, фахрийлар ва бутун халқимизни байрам билан табриклади.
Шунингдек, ҳурматли Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан соҳага қаратилаётган улкан эътибор алоҳида тилга олинди.
Айтиб ўтиш жоизки, миллий армиямизнинг чегараларимиз дахлсизлигини, Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги меҳнатлари чексиз. Ватан ҳимоячилари бор экан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг фаровонлиги ва ҳамжиҳатлиги мустаҳкам бўлади.
Бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳарбий хизматчиларнинг ишчанлик фазилатлари, халқ билан бирга тинч-тотув турмушни таъминлаш йўлидаги барча фидокорона хизматлари алоҳида тилга олинди.
Шунингдек, бир қатор соҳа фидойилари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори асосида кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Байрам тантанаси ҳарбий соҳа ходимлари ва санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.






