"Бий оға" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташаббуси билан Нукус тумани ҳокимлигининг буюртмасига асосан суратга олинган "Бий оға" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Өтемисов, Нукус тумани ҳокими З.Зайтов, "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Абдижаббаров, Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фильмнинг сценарийси ва замонавий кўринишлар кўпчиликни ҳаяжонга солди. Халқ санъатининг янги ғояларига доир бошқа кўплаб муҳим тадбирлар намойиш этилди.
Бадиий фильмда яхши ижро этган актёр, оператор, режиссёрга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Нукус тумани ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирилди.




