“Арал” жамоаси тур кашфиётига айланди
51

Футзал бўйича мамлакат биринчилигида 2-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Олий лига сари одимлаётган жамоалар орасида тур кашфиёти сифатида “Арал” жамоаси эътироф этилмоқда. Қорақалпоғистонликлар пешқадамга ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Ҳозирда жамоа 12 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Умуман олганда, Биринчи лига баҳслари турдан-турга тобора қизиқарли тарзда кечмоқда. Бу эса иккинчи даврада ҳам мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этишига ишончни оширади.
Эслатиб ўтамиз, Биринчи лигада 1-ўринни эгаллаган жамоа келгуси мавсумда тўғридан-тўғри Олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби эса Олий лигада 11-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида куч синашади