Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
Сўнгги йилларда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, шу асосда уларнинг ўз қобилиятини юзага чиқариши, чуқур билим олиши, илғор фикрли ва она Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган фидойи инсонлар бўлиб камол топишига барча имкониятлар яратилмоқда. Бу борада жойларда раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилиб, уларнинг хоҳиш-истакларини эшитиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Шундай учрашувлар қаторида Нукус шаҳридаги Оқ Қуш мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг Қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга шу жумладан, Қорақалпоғистонлик ёшларга бўлган алоҳида меҳри ва эътибори ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар мамлакатимиз тараққиёти йўлида хизмат қиладиган қатор янги ғоя ва ташаббусларини билдирди. Ўз навбатида, барча фикрлар инобатга олиниб, кўтарилган муаммоларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди ва ёшларнинг барча ташаббуслари қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.
Ўтказилган учрашув давомида юртимизда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида фаоллик кўрсатаётган қатор ёшлар муносиб рағбатлантирилди.
.jpg)

.jpg)

