Бўзатов туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Бўзатов туманига ташриф буюрди.
Дастлаб, «Еркиндәрья» овул фуқаролар йиғинида интенсив боғ яратиш лойиҳаси ҳамда «Қусханатаў» ОФЙдаги ўрмон хўжалигининг кўчат етиштириш питомниги кўздан кечирилди.
Бундан сўнг Жўқорғи Кенгес Раиси Бўзатов санаториясида аҳолини соғломлаштириш борасида кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишди ва санатория имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
.jpg)
.jpg)
Туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида «Бўзатов» посёлкасидаги «Бўзатов текстиль» корхонаси томонидан тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда «Kenjebek Dáwletyar» МЧЖ томонидан хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш марказини ташкил этиш, бундан ташқари, тадбиркорлар учун зарур инфратузилма яратиш орқали савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш лойиҳалари ўрганилди. Тадбиркорларнинг ўз фаолиятини ривожлантириши учун яқиндан кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Бердақ гузари бўйида янгидан қурилаётган кўп қаватли уй-жой қурилиши ҳам кўздан кечирилиб, ишларни сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш бўйича аниқ вазифалар топширилди.
.jpg)
.jpg)
«Еркиндәрья» ОФЙдаги мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизими ишлари ҳам кўриб чиқилди.
Бундан сўнг, маҳалла ва овулларда аҳолининг турмуш шароити билан боғлиқ ҳали ҳам ечимини кутаётган масалаларни белгилаб олиш бўйича нуронийлар ва кўча бошилари билан мулоқот қилинди
.jpg)
.jpg)