Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.
Унда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги берилган топшириқлар ижросининг бориши танқидий кўриб чиқилди.
Жойлардаги масалаларни ҳал этиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги, ҳурматли Президентимиз томонидан зарур шароитлар яратиб берилганлиги, бироқ, айрим жойларда қолоқликларга йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди.
.jpg)

Хусусан, аҳолининг кайфиятига бевосита таъсир этувчи муаммоларни ҳал этиш борасида ички йўлларни таъмирлаш, оғир маҳаллаларни ободонлаштириш, қурилиш соҳаси, камбағаллик реестрига киритилган оилалар билан ишлаш каби қатор масалаларда камчиликларга йўл қўйилмоқда. Мажлисда шу каби муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб берилди.
Ўтказилган мажлис давомида тез фурсатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди ҳамда ўз вазифасини бажаришда камчиликларга йўл қўйгани учун 5 нафар мансабдор шахснинг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди. Шунингдек, 6 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
.jpg)